Чимбой туманининг 3 та маҳалласида сайловлар бўлиб ўтди

Қорақалпоғистон Республикасидаги 1 миллион 180 мингдан ортиқроқ сайловчилар орасидан бевосита сайловларда иштирок қилиб овоз берувчи 28 минг 494 вакиллар сайланган. Фуқаролар йиғинлари раислигига номзодлар сони ҳар бир ҳудудга ўртача 3 нафарга тўғри келади. 
Чимбой туманидаги 22 та маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларида ҳам сайловга пухта ҳозирлик кўрилди. 7 май куни туман марказидаги 3692 нафар сайловчилар истиқомат қилувчи “Кўшки-қалъа” маҳалла фуқаролар йиғинида сайлов бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Қорақалпоғистон тонги" газетаси хабар бермоқда.

Унда сайловчилар орасидан сайланган 71 нафар вакиллар иштирок этди. Вакиллар берган овоз натижаларига кўра олдиндан ушбу маҳаллага раислик қилган номзод Султанбек Бекбергенов янги мудатга раисликка сайланди. 

Айни пайтгача Чимбой туманининг 3 та маҳалласида сайловлар бўлиб ўтди. “Жипек жоли” маҳалла фуқаролар йиғини раислигига Азатжан Худайбергенова, Бердақ маҳалла фуқаролар йиғини раислигига Фотима Палванова сайланди

Бўлимлар