Кегейлида уйида ноқонуний қурол сақлаган шахс қўлга олинди

Қорақалпоғистоннинг Кегейли туман ИИБ профилактика инспекторлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида уйида ноқонуний қурол сақлаган шахс қўлга олинди.

Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси "Daryo.uz"га хабар берган.

Кегейли тумани Кумшунгул овул фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаронинг уйида 2 стволли, 16 калибрли «ТОЗ-Б» маркасидаги ўқотар қуролни ноқонуний сақлаётганлиги аниқланган.

Туман ИИБ томонидан мазкур фуқарога нисбатан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 248-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Бўлимлар