“Миллий тикланиш” демократик партияси Элликқалъа туман Кенгашининг VIII Пленуми бўлиб ўтди

 Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Элликқалъа туман Кенгашининг VIII Пленуми бўлиб ўтди. Пленумда  ЎзМТДП туман Кенгашининг фаол аъзолари, бошланғич партия ташкилоти етакчилари, Халк депутатлари Элликқалъа туман Кенгаши  депутатлари, махалла фаоллари, ОАВ вакилларидан 190 нафардан ортиқ партия фаоллари иштирок қилдилар.                                                                                       

Йиғилишда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Элликқалъа тумани Кенгаши раиси Н.Кушназарова партиянинг  2017 йил биринчи ярим йилликдаги фаолияти якунлари ва иккинчи ярим йилликдаги фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида  тўхталар экан партиянинг туман Кенгаши  томонидан амалга оширилган ишлар хусусида нутқ сўзлади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Мирзиёев Шавкат Миромоновичнинг жорий йилнинг 12 июл куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлари ҳамда Республикада фаолият олиб бораётган 4-та сиёсий партия ва Экологик Харакати вакиллари иштирокидаги йиғилишида маърузасида кўтарилган масалалар, муаммолар ва таклифларни партия ташкилотида ҳамда партиядан сайланган депутатлар орасида мухокама қилиб, амалга оширилган ишларнинг тахлилини ишлаб хулоса чиқариб олиш бугунги мухим вазифалардан бири эканлиги. 2017 йилнинг 1-чи ярим йиллигида туман партия ташкилоти томонидан 6 ой давомида 35 та  турли мавзуларида тадбирлар ўтказилиб, тадбирларда 3000 минг нафардан ортиқ ёшларни партия аъзолари, депутатлар ва аҳолининг кенг қатламлари жалб этилди. Хозирги кунда 130 % яни 9 ой аъзолик бадаллари бажарилди. 

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Элликқалъа туман Кенгаши  депутатлик гурухи томонидан 2017 йил 6 ой давомида амалга оширилган ишлари тўғрисида хисобот берилди

Бўлимлар