Кегайлида бокс бўйича турнир ўтказилди

Кегайли туманида O’zLiDeP туман Кенгаши, туман ҳокимлиги, туман Ички ишлар бўлими, “Маҳалла” фонди, туман шифохонаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши билан биргаликда ёшларни соғлом турмуш тарзида тарбиялаш,  жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида “Биз ёшлар соғлом турмуш тарфдоримиз”,  “ОИВ/ОИТС инфекциясига қаршимиз” шиорларида спортнинг бокс тури бўйича тумандаги маҳалла ёшлари ўртасида туман биринчилиги бўлиб ўтди. Бу спорт мусобақаларида туман ёш ўсмирларидан 125 таси иштирок этди.

Мусобақанинг очилиш маросимида туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Хожаниязова,  Болалар спортини ривожлантириш бўлимининг бошлиғи Б.Бегжанов сўзга чиқишди. 

Турнирда туман ҳудудидаги барча маҳаллалардаги ёшлар иштирок этишди.  Мусобақа сўнгида №1 ЁСМ жамоаси ёшлари биринчи,  Халқобод спорт комплекси жамоаси иккинчи ва №9 сонли мактаб жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

Мусобақа якунида Кегайли тумани Ҳокимияти, “Маҳалла” фонди, Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши томонидан ғолиб ва совриндорларга Диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Фурқат Юсупов

OzLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати раҳбари

 

Бўлимлар