"Орол"нинг мағлубиятсиз серияси 7 ўйинга етди, Наврўз Хаиповдан "хет-трик"

Биринчи лиганинг 22-турида Нукуснинг "Орол" жамоаси ўз майдонида "Ғаллаорол" клубини қабул қилиб йирик 5: 2 ҳисобида зафар қучди.  

Мазкур тўқнашувда "Орол"га қайтган Наврўз Хаипов "хет-трик"ка эришди. 

Шу тариқа,  нукусликларнинг мағлубияциз сериялари 7 тага етди. Ана шу ўйинларда "Орол" 5 ғалаба, 2 дурангга эришди.  

«Орол» (Нукус) – «Ғаллаорол» (Ғаллаорол) – 5: 2. 1247 томошабин. 
Ҳакамлар:  К.Расулов (Қарши) – 8, 3,  С.Хакимов (Самарқанд) – 8, 3,  Ш.Камаров (Самарқанд) – 8, 6,  И.Ибрагимов - 9
Инспектор:  А.Тамбовцев (Тошкент). 
Голлар:  Н.Хаипов (43,  55,  пенальти,  68),  Ш.Каримбаев (62),  М.Карлибаев (88) – Б.Дустмуратов (20),  М.Бутаев (86). 
Огоҳлантиришлар:  Р.Мусаев (39),  Н.Хаипов (58),  М.Канназаров (83)  - Х.Давронов (51). 
Четлатиш:  И.Мелибаев («Ғалаорол»,  78). 

Бўлимлар