Шўмоной туманида янги истироҳат боғи очилди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 20-21 январ кунлари Қорақалпоғистон Республикасига қилган сафарида, Шўмоной туманини ҳам бориб кўрган эди.

Президент билан учрашувда шўмонойлик ёш тадбиркор Азамат Аблезов истироҳат боғи қуриш нияти борлигини билдирган эди. Шундан сўнг ёш тадбиркорга 10 йилга мўлжалланган 3,5 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратилди. 

Жумағулова Гулзиянинг "KRuz..uz"га хабар беришича ушбу кредит асосида туманда янги истироҳат боғи қурилди ва унга 933 минг АҚШ доллари миқдорида 23 турли болалар ўйинлари аттракционлари сотиб олиниб, жойлаштирилди. 

Истироҳат боғининг 6 ой давомида қуриб битказилишида "Технергия-материал комплекси" МЧЖ қурувчиларининг хизматлари беқиёс бўлди. 

Бўлимлар