Хўжайлида ўз томорқасида гиёҳвандлик моддасини экиб, кейин уни сотган эркак озодликдан маҳрум этилди

Хўжайли тумани "Маданият" МФЙ ҳудудида яшовчи ,  1963 йили туғилган Ж. Б 2016 йил май ойида ўзининг доимий яшаш уйининг орқа томонидаги томорқа йерининг бир квадрат метр йерига таъқиқланган икки туп кендир ўсимлигини экиб йетиштирган,  дея хабар бермоқда "Еркин Қарақалпақстан" нашри.

Октябрь ойининг ўрталарига келиб йетишилаётган,  қуритилган ҳолдаги 156, 92 грамм миқдордаги гиёҳвандлик моддалари ноқоқнуний равишда сақлаб келган. 

Ноя­брь ойининг бошларида мазкур қуритилган марихуана гиёҳвандлик моддаларини ўн қоғоз бўлагига ҳар ҳил граммда ўраб,  жами тоза вазни 10, 68 грамм миқдордаги гиёҳвандлик моддаларининг ҳар бир қоғоз ўрамини 25 минг сўмда,  жами 250 минг сўмга баҳолаб,  тумандаги "Қирқинши" МФЙда яшовчи Б. Рга сотиш йўли билан ўтказган.

Уларнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли модда ва бўлимлари асосида айбдор деб топилиб,  суд органи томонидан озодликдан маҳрум қилиш жазосига маҳкум қилинди.

Бўлимлар