Фестивал: Тарғиботчилар гуруҳи Чимбойда бўлишди (фоторепортаж)

Республикамизнинг таниқли санъат,  маданият ва адабиёт вакиллари 9 сентябр куни Чимбой туманида бўлишди,  дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон хабар агентлиги.

Туманда бўлиб ўтган тадбирларда таниқли киноактёр Шавкат Камилов, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист,  актриса Миясар Бердиқулова ва бошқалар созъга чиқишди.

"Ниҳол" мукофотининг лауреати,  "Дурдона гуруҳи ижросидаги қўшиқлар тадбирга ўзгача файз бағишлади.

Тадбир якунида мактаб директори Т.Палваниязова,  туман ҳокимининг ўринбосари У.Қалилаевлар меҳмонларга миннатдорчилик изҳор этишди.

Қуйида тадбирдан олинган расмларни томоша қилишингиз мумкин.

 

Бўлимлар