Фестивал: Шароф Муқимов ва бошқа тарғиботчилар Тўрткўлда (фоторепортаж)

Бугун "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари" йили муносабати билан “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз! ” шиори остида тарғибот тадбирлари Тўрткўл туманида ўтказилмоқда.
Тадбирларда юртимиздаги машҳур театр ва кино актёрлар, шоир-ёзувчилар, эстрада хонандалари билан бир қаторда маънавият тарғиботчилари ҳам иштирок этди.
"KRuz.uz" сайтига, тумандаги мухбирларнинг хабар беришича, тарғибот тадбирлари тумандаги 16, 18 30-сонли мактабларда, Тўрткўл Саноат транспорт коллежи, Банк колледжи ва маиший хизмат кўрсатиш колледжларида бўлиб ўтмоқда.
Қуйида тадбирлардан олинган расмларни томоша қилишингиз мумкин.