Беруний ва Амударё туманларида янги Нотариус бинолари очилди

Беруний туманининг Беруний шаҳридан баҳоси 458 430 686 сўмдаги ва Амударё туманининг Манғит шаҳридан баҳоси 479 944 835 сўмдаги  давлат маблағлари ҳисобига замонавий услубда қурилиб фойдаланишга топширилган “Нотариус” биноларининг муҳташам бинолари мустақиллик байрами олдидан халқимиз учун муносиб совға бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирлиги расмий сайти хабар бермоқда. 

Мазкур биноларнинг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан иштирокчилар давлатимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрами билан  кенг жамоатчиликни табриклаб, мустақиллик йилларида юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар хусусида сўз юритдилар.

Ҳақиқатдан ҳам мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади юртимиз ободлиги, халқимизнинг фаровон турмуш кечириши учун муносиб шароитларни яратиб беришдан иборат. Янги қурилган бинолар эса ушбу мақсадлар рўёбининг амалий тасдиғидир.

Бўлимлар