Қорақалпоғистонда фестивал қандай ўтди? Рақамлар, фактлар, расмлар...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 апрелдаги “2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” номли тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 63-сонли (08/1-248 17.04.2017 й.) мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” мазмунидаги тарғибот тадбирларини ўтказиш белгиланган.

Мазкур тарғибот тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси, Ёшлар маданият ва санъат маркази билан ҳамкорликда алоҳида тасдиқланган режа асосида ўтказилмоқда.

Ушбу режа асосида тадбирлар, жорий йилнинг 8-12 сентябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг 1 та шаҳар, 15 та туманларида, жумладан, Нукус шаҳри, Тахтакўпир, Қораўзак, Чимбой, Кегейли, Тўрткўл, Беруний, Элликқалъа, Амударё, Мўйноқ, Қўнғирот, Қонликўл, Шўманой, Хўжайли, Тахиатош, Нукус туманларидаги 105 та худудларда юқори савияда ташкил этилди. Шундан  47 та умумтаълим мактаблари, 41 та касб-ҳунар таълими коллежлари, 2 та академик лицейларида (Чимбой ва Амударё туманларидаги академик лицейлар), 1 тасанъат саройида (Элликқалъа тумани санъат саройи), 5 та маданият ва аҳоли дам олиш марказлари (Тахтакўпир, Чимбой, Кегейли, Мўйноқ, Қўнғирот туманлари марказий маданият ва аҳоли дам олиш марказлари)3 та болалар мусиқа ва санъат мактабларида(Тахтакўпир туманидаги 17-сонли, Мўйноқ туманидаги 2-сонли, Қонликўл туманидаги 19-сонли, болалар мусиқа ва санъат мактаблари), 4 та туман марказларидаги ўйингоҳларда(Чимбой тумани “Шахтемир” ҳамда Кегейли, Тўрткўл, Амударё туманларидаги марказий ўйингоҳлар)1 та ҚФЙда дала шийпони (Шўманой туманидаги ҚФЙ шийпони)да ҳамда якуний қисми 1 та Нукус шаҳар Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида юқори савияда ўтказилди.

         Мазкур тадбирларда 80 нафардан зиёд таниқли шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ва эстрада хонандалари, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб, тадбирларга жами 104 786 нафар уюшмаган аҳоли вакиллари ҳамда ёшлар, шундан, 59 082 нафар умумтаълим мактаблари ўқувчилари, 15 947 нафар касб-хунар коллежи ўқувчилари, 544 нафар болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари, 29 213 нафар маданият ва аҳоли дам олиш марказлари, марказий ўйингоҳлар, ташкилот ва муассасаларда уюшмаган аҳоли вакилларининг иштироки таъминланди.

Тарғиботчилар гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон халқ артисти Одина Назруллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Меҳмонали Салимов, Гулчеҳра Носирова, Сайёра Юнусова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ҳилол Насимов, шоирлар ва ёзувчилар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходимлари Бобур Бобомурод, Умида Абдуазимова кабилар ўқувчи ҳамда талаба ёшларга ўтган қисқа давр мобайнида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” Давлат дастурининг ижроси бўйича қатор ишлар амалга оширилганлиги, жумладан, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини тизимли амалга ошириш, шунингдек, республиканинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ қабулхоналари” фаолият кўрсатиши “Инсон манфаати – ҳар нарсадан улуғ” деган эзгу ғоянинг ҳаётга изчил ва самарали жорий этилаётганлиги ҳусусида сўзлаб бермоқдалар.

Шу билан бирга, тарғибот тадбирлари давомида чет давлатларига пул топиш илинжида чиқиб кетиб, “Одам савдоси” қурбонига айланаётгани ёки турли диний оқимлари таъсирига тушиб, ўз Ватанига, она халқига қурол кўтаришгача бораётган фуқароларни бундай разил йўлдан қайтариш, энг аввало, ушбу салбий ҳолатларнинг олдини олиш, ўзимизнинг юртимизда ҳам меҳнат учун барча шарт-шароитлар мавжудлиги ҳамда ҳаётимиз фаровонлиги ҳақида гапириб, ҳаётий мисоллар билан тушунчалар берилди.

Тарғиботчилар гуруҳи, уюшмаган аҳоли вакилларини маданий дам олишларини таъминлаш билан бирга уларни бир мақсад сари бирлаштириш, қалби ва онгига миллий истиқлол ғояларини чуқур сингдириш, салбий таъсирларга нисбатан мафкуравий иммунитетни шакллантириш, Ватанга муҳаббат, юртга садоқат туйғуларини яна ривожлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни мамлакатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиб юрти учун нафи тегадиган фидоий инсон бўлишга чақирдилар.

Шунингдек, ўтказилган тадбирлар давомида таълим муассасалари, маданият ва аҳоли дам олиш марказлари ва ташкилотларда ёшларни ватанпарварликка ундовчи, тинчлик ва осойишталикни кўз қорачиғидек асрашга даъват этувчи, шунингдек, ғаразли ғоялар ва турли кучларнинг жинояткорона ҳаракатларини фош этувчи “Оқ булут”, “Қадр” “Менинг дунёим” ва “Тинчлик соҳили” каби бадиий фильмларини умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, мусиқа мактаблари ҳамда ташкилотлардаги 10 420 нафардан зиёд ўқувчи ёшлар ва аҳоли вакилларига намойиш этилди.

 

 

 

 

 

 

Манба: madaniyat.uz



Бўлимлар