Қонликўл тумани ҳокими Мелс Қўсназаров халқ билан мулоқот қилмоқда

2017 йил «Халқ билан мулоҳат ва инсон манфаатлари йили»да, Мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами муносабати билан ўринларда учрашувлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимлиги расмий сайти хабар берилди. 

Қонликўл тумани ҳокими М.Қосназаров халқ орасида бўлиб, ўринларда («Қўсжап» ОФЙ, «Жайҳўн» МФЙ, «Маданият» МФЙ,   «Бескўпир» ОФЙ) худуд аҳолисининг турмуш тарзи, халқимизнинг ҳоҳиш ва истаклари, аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламининг аҳволидан хабар олиш, уларни қийнаётган муоммолар ва бошқа масалалар юзасидан савол-жавоблар ўтказилди.   Ўтказилган савол-жавоблар жараёнида қатор саволлар уша йернинг ўзида ўз йечимини топиб, худудлардаги ички йўлларни ремонт қилиш, болалар боғчасини қуриб бериш, ҳар ҳил мутаҳасисликлар бўйича иш билан таъминлаш ҳақида тегишли идоралар раҳбарларига ўрганиб, таклифлар киритиш ҳақида кўрсатмалар берилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги расмий сайти хабар берилди. 

Жумладан,  учрашувга туман прокуратураси, туман ички ишлар бўлими, туман солиқ инспексияси, комунал тўлам соҳалари раҳбарлари ва тегишли идора-корхона, ташкилот ходимлари иштирок этишди.  

Ҳудудлардаги ижтимоий ёрдамга муҳтож оила аъзолари ҳолидан хабар олиниб,  ҳокимлик томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва совғалар топширилди.  

P.S: Туман ҳокимлигидан сифатли расмларни (каттароқ ҳажмда) қўйишларини сўраб қоламиз. 

Бўлимлар