Муаммо. Нукуслик тадбиркорлар: Ҳоким қарорини бекор қилдик, лекин кадастр ҳужжатини ололмаяпмиз

Нукус шаҳридаги Темир йўл вокзали ёнида жойлашган “Жипек жоли дарбенти” МЧЖ савдо комплекси 2016 йил декабр ойида қуриб битказилган эди. Мазкур савдо комплексдаги дўконлар учун ажратилган ер ўринлари тадбиркорларга бўлиб берилди ва улар ўз пулларига дўконни қуриб битказишди. Бироқ дўконлар ҳали қуриб битказилмай туриб, савдо комплекс директори О.Алламбергенов дўконлар қуриб битказилди деб, Нукус шаҳар ҳокимининг 2016 йил 25 июндаги 08/06-156-сонли қарорини чиқариб, дўконларни гаровга қўйиб “Ипотека банк” Қорақалпоғистон филиалидан 450 миллион сўм кредит олган. Эътиборли жиҳати шундаки, кредитга қўйилган гаров дўкон эгаларининг руҳсатисиз қўйилган ва бундан тадбиркорларнинг хабари бўлмаган.

http://kruz.uz/files/uploads/photos/75382313c8a338825dfc8271f089ba28.jpg

Ажабланарли жиҳати савдо комплекси директори ҳужжатларни тайёрлаб, “Жипек жоли дарбенти” МЧЖ дўконларни ўз ҳисобидан битирди деб бинонинг фойдаланишга топширилиш АКТини тасдиқлатган ва дўконларни савдо комплекси балансида деб ҳисоблаб, гаровга қўйган. Банк эса битмаган дўконлар гарови эвазига кредитни расмийлаштирган.

http://kruz.uz/files/uploads/photos/15cce1c75c1f102875d12540106b5f15.jpg

Бир қатор тадбиркорлар дўконларни кадастр ҳужжатларини олишга борганида, ўз дўконлари гаровга қўйилганидан хабар топишган. Шундан сўнг улар биргалашиб Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига мурожаат қилишди. Вазирлик ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, Нукус шаҳар ҳокимига қарорни бекор қилиш бўйича таклиф киритди. Натижада 2017 йил 13 июн куни 06/06 – 94 сонли қарори билан Нукус шаҳар ҳокимининг олдинги чиқарилган 2016 йил 25 июндаги 08/06-156-сонли қарорини тегишли тарзда бекор қилдиришди ва Нукус шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан берилган кадастр ҳужжати ва давлат рўйҳатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳномалар ўз кучини йўқотди.

Бугунги кунда тадбиркорларни қийнаётган муаммо нима? Тадбиркорларга ўзларининг пулларига қуриб битказган дўконларининг Кадастр ҳужжатлари берилмаяпти. Улар ҳокимиятга кадастр ҳужжатларини беришни сўраб мурожаат қилишганида, савдо комлексининг Ипотека банкдан олинган кредити қайтарилиши лозим эканини айтишди. Чунки гаровда дўконлар турибди. Савдо комплекси банкдан олган 450 млн сўм кредитнинг шу кунгача қайтарилиши лозим бўлган 150 млн. сўми ҳали қайтарилмаган.

Тадбиркорлар бу масала бўйича банкка бориб ўз дўконларини гаровдан чиқаришни ва унинг ўрнига савдо коплексининг НАВEС ва админстратив биносини гаровга қўйишни таклиф этишди. Бироқ банк бу таклифни рад этди. Натижада тадбиркорлар ўзларининг дўконлари учун кадастр ҳужжатини олишолмаяпти.

http://kruz.uz/files/uploads/photos/3aad783e6915001c3f03c73663752724.jpg

2016 йилнинг декабр ойидан буён фойдаланиб келинаётган дўкон биносининг кадастр ҳужжатлари ҳалиям йўқ. Шу сабабли айрим тадбиркорлар ўз бизнесини ҳам бошлай олишмаяпти. Масалан, комплексда дорихона очишни режалаштирган тадбиркор ҳалиям дорихона оча олмаяпти. Боиси дорихона учун авваламбор кадастр ҳужжатлари талаб этилади. У тадбиркор дардини кимга айтсин?

http://kruz.uz/files/uploads/photos/f4336fcfbd83a6fe7964dfca8c642355.jpg

Хўш айтингчи, тадбиркорлар энди нима қилишлари керак? Кимга мурожаат қилиш лозим? Ўз пуллари эвазига қуриб битказган дўконларини номларига ўтказишлари учун яна кимга мурожаат қилишлари керак? Ҳокимият, банк, кадастр, Халқ қабулхонаси, Виртуал қабулхона… Ким бу муаммони ҳал қилиб бера олади?

Ушбу мурожаат “Жипек жоли дарбенти” МЧЖ савдо комплексидаги тадбиркорлардан келиб тушди. “KRuz.uz” сайти мазкур муаммо юзасидан Нукус шаҳар ҳокимияти, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси, Ипотека банк Қорақалпоғистон филиалидан жавоб кутади.

Бўлимлар