Қорақалпоғистонлик бир қатор ўқитувчи ва мураббийлар Президент томонидан мукофотланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Фармон матни ЎзА томониданкелтирилган.

Мамлакатимизда ёш авлоднинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, таълим тизимини замон талаблари асосида такомиллаштириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ишларига қўшган салмоқли ҳиссаси, ёшларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги кўп йиллик фидокорона хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагиларга фахрий унвонлар берилсин: 

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан 

Арзуова Несибели Жандуллаевна - Нукус политехника касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси 

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Калимбетов Бахадир Уразханович - Қорақалпоғистон Республикасидаги ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг эркин кураш бўйича мураббийи 

«Дўстлик» ордени билан

Бекниязов Рустембай Исакович - Кегейли туманидаги 34-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси 

«Шуҳрат» медали билан 

Есимбетова Гулмира Абатбаевна - Хўжайли транспорт касб-ҳунар коллежининг физика фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси 

Жугинисова Ҳапиза Исаевна - Қораўзак туманидаги 22-умумий ўрта таълим мактабининг қорақалпоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси 

Матжанов Халбай Айтимбетович - Тўрткўл туманидаги 3-болалар мусиқа ва санъат мактабининг қашқар рубоби синфи ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси 

Матмуратова Тазахан Бегдуллаевна - Мўйноқ туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси 

Сапарниязов Абай Сабурович - Нукус шаҳридаги 11-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси 

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш.МИРЗИЁЕВ 

Тошкент шаҳри, 2017 йил 27 сентябрь 

 

Бўлимлар