ҚДУ ректори ва ёшлар иттифоқи етакчиси талабалар билан очиқ мулоқот ўтказди

ҚДУнинг Маънавият ва маърифат бўлими мажлислар залида университетимиз ректори А.Реймов ва ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси С.Ганиев талаба-ёшлар билан учрашиб, улар билан очиқ мулоқот ўтказди. Бу ҳақда университет расмий сайти хабар бермоқда.

Тадбирда ректор А.Реймов сўзга чиқиб, шу йилнинг 4-5 сентябрь кунлари университетимизнинг жами 407 академик гуруҳларида ёшлар иттифоқи гуруҳ етакчилари сайлови, таълим даргоҳимизнинг жами 10 факультети ва магистратура бўлимида 6-11 сентябрь кунлари махсус жадвал асосида ёшлар иттифоқи факультет етакчилари сайлови Маданият саройида юқори ташкилотчилик намунасида ўтказилгани, университет ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ёшлар етакчиси сайловига номзодлар ичидан сайлов тадбирлари бутун университет миқёсида 23-26 сентябрь кунлари ташкил этилгани тўғрисида кенг тўхталди.

Сайлов натижаларига кўра, Ганиев Саламат Турсинбаевич 63,2%, Отениязов Расул Базарбаевич 18,4% ва Матеков Ислам Қуатбаевич 18,2% овоз тўплади. Сайловчилар орасида кўп овоз тўплаган Ганиев Саламат Турсинбаевич университет ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ёшлар етакчиси бўлиб сайлангани тўғрисида йиғилганларга маълумот берилиб, ёшлар етакчисининг келгуси ишларига омад тилади.

Сўнгра тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Нукус шаҳар Кенгаши раиси А.Пиржанов, университетимизнинг маънавият ва маърифат бўлими мудири И.Жуманиязов ҳамда янгидан сайланган бошланғич ташкилот етакчиси С.Ганиевлар сўзга чиқиб, сайловни нг ўтиш жараёни, унда ёшларнинг иштироки, мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, қобилиятини юзага чиқариш бўйича олиб борилаётган ишларни таҳлил қилди.

Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотига Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Нукус шаҳар Кенгаши томонидан махсус гувоҳнома тантанали кўринишда топширилди. Ўз навбатида, бошланғич ташкилот етакчиси С.Ганиев сўзга чиқиб, ёшларнинг билдирган ишончи учун миннатдорлик изҳор қилиб, келгусида бошланғич ташкилотнинг уларнинг ишончли суюнчи ва таянчига айланиши учун бор имкониятларни сарфлашига ишонч билдирди.

Табдир сўнгида университетимиз ректори ва ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси ёшлар муаммолари, келгуси режалари, таклифлари билан танишиб, берилган саволларга тўлиқ жавоб берди.

 

Бўлимлар