Қонликўлда болалар боғчаси капитал таъмирдан чиқарилиб фойдаланишга топширилди

Қонликўл туманида «Қонликўл» овул фуқоралар йиғини марказидаги 90 нафар ўринга мўлжалланган, 8-сонли мактабгача таълим муассасасига жами 600 млн сўм миқдоридаги сармоя ажратилиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари «НУКУС ГАЗ МОНТАЖ СЕРВИС» Маъсулияти чекланган жамияти томонидан олиб борилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги расмий сайти хабар бермоқда.

Бугунги кунга келиб, таъмирлаш ишлари тамомланиб, жорий йилнинг 9 октябр куни фойдаланишга топширилди.

Болалар боғчасининг очилиши худуд аҳли, хусусан болалари учун катта қувонч бўлди.

Бўлимлар