Қорақалпоғистонлик самбочи қиз жаҳон чемпиони бўлди

20 октябрь куни Нукус аэропортида Сербия давлатида 12-16-октябрь кунлари  самбо кураши бўйича 1999-2001 йилларда тўғилган қизлар ўртасида ўтказилган Жаҳон чемпионатининг биринчи ўрин совриндори Клара Дарменбаевани кутиб олиш маросими ўтказилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Уни спортчи нуронийлар, Қорақалпоқ давлат университети жамоаси, спортчининг тўғилиб ўсган жойи – Нукус тумани Саманбой ОФЙ турғунлари, Нукус шаҳар хотин-қизлар бўлими ва оммавий ахборот воситалари вакиллари кутиб олди.

Жаҳон чемпионатида 50га яқин давлатлар спортчилари иштирок этиб, унда юртдошимиз К.Дарменбаева 60 кг оғирлик категориясида қатнашди.

У спортнинг самбо тури билан 8 йилдан буён шуғулланиб келмоқда. Шунинг натижасида у икки карра Осиё чемпиони, бир неча маротаба Ўзбекистон чемпиони бўлди. Ўтган йили Румынияда ўтказилган Жаҳон чемпионатида 2-ўрин ғолиби бўлган. Бу йилги чемпионатда омад унга кулиб боқиб, Польша, Сербия, Россия давлатларидан қатнашган спортчилардан устун келиб, олтин медаль билан мукофотланди.

Клара спортнинг кураш, дзюдо турлари билан ҳам шуғулланади. Ўтган йили апрель ойида Самарқанд вилоятида ўтказилган дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатида 1-ўринни эгаллаб, Қорақолпоқ давлат университети жисмоний тарбия ва маданияти факультетига имтихонсиз ўқишга қабулланган эди.

Бўлимлар