Қорақалпоқ давлат университети проректори АҚШ сафарида (фото)

IVLP  (International  Visitor  Leadership  Program) Америка Қўшма Штатлари маъмуриятининг таълим дастури доирасида 2017 йил 7-29 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг Олий таълим муассасаларидан бир гуруҳ проректорлар АҚШга хизмат сафарига таклиф қилинган. Бу ҳақда Университет расмий сайти хабар бермоқда.

Сафардан мақсад АҚШ таълим тизими ва Олий таълим муассасаларининг тажрибасини ўрганишдан иборат. Бу тажриба алмашиш сафарига Ўзбекистон Республикасининг Олий таълим муассасаларининг қаторида бизнинг университетимиз ўқув ишлари бўйича проректори Мухтар Ибрагимовнинг ҳам бор эканлиги бизни қувонтиради. Бу хизмат сафари университетимизда жаҳон олий таълими муассасалари тажрибасини қўллашда, таълим муассасамизда етук мутахассисларни тайёрлашда катта аҳамиятга эга ҳисобланади.

 

Бўлимлар