Мўйноқда меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Мўйноқ тумани саноат-транспорт касб-хунар коллежи биносида туман хокимлиги, туман прокуратураси, Хотин-қизлар қўмитаси ва корхона ва ташкилотлар  билан ҳамкорликда 26-октябр куни меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Ярмарка давомида туманда фаолият олиб бораётган 24 та корхона, ташкилот ва муассасалар 71 та мавжуд бўш (вакант) ва захираланган (квота) иш ўринлари билан иштирок этдилар, дея хабар беради Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот хизмати.

Ташкил этилган ярмаркада Мўйноқ тумани Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таьминлаш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ишсиз фуқароларни, айниқса меҳнат бозорига янгидан кириб келаётган ёш битирувчиларни, ўзларига мақбул келадиган иш билан таьминлаш, ишга жойлаштириш, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва ижтимоий қўллаб-қўвватлаш бўйича хизматлар кўрсатилди.

Шунингдек, ярмаркада иштирок этган тижорат банклари ва солиқ органлари вакиллари томонидан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ёшлар учун микрокредитлар олиш ва солиқ имтиёзларидан фойдаланиш бўйича тушунтиришлар берилди.

Натижада, ярмаркада жами 83 ишсиз фуқаро иштирок этиб, ундан 36 нафари ёшларни ташкил этди, улардан 17 нафари хотин-қизлар. Ярмарка давомида 44 нафар фуқарога ишга жойлаштириш учун йўлланма берилди. Шунингдек, 39 нафар фуқарога турли соҳада маслаҳатлар берилди.

Бўлимлар