ТошПТИ Нукус филиалида Австриялик профессор Йорг Штайн билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909 сонли қарори асосида хорижий олий тиббий таълим муассасалари, клиникалари ва илмий марказлар билан ҳамкорликни янада ривожлантириш дастури бўйича Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиалида 2017 йил 24 октябр куни Иннсбрук тиббиёт университети профессори Йорг Штайн меҳмонда бўлди. Бу ҳақда филиал расмий сайти хабар берди.

Профессор Йорг Штайн филиалнинг ўқув жараёни ва моддий-техник базаси билан танишди, филиал профессор-ўқитувчилари ва талабалар билан учрашди. Учрашувни филиал директори, профессор О.Атаниязова олиб борди. Учрашув мобайнида Иннсбрук тиббиёт университетида ўкув жараёнининг ташкиллаштирилиши, талабалар томнидан назарий билим ва амалий кўникмаларнинг ўзлаштирилиши ҳақида фикр алмашдилар.Шунингдек, профессор Йорг Штайн «Янги туғилган чақалоқларда респиратор дистресс синдром» мавзусида презентация шаклида маъруза ўқиди. Маърузада профессор-ўқитувчилар, клиник ординаторлар, Педиатрия факультети талабалари иштирок этди. Маъруза жуда қизиқарли, мазмунли ўтди ва талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига тўла жавоблар олди.

avstraliya1

Бўлимлар