Амударё туманида иқтисодий суд иш бошламоқда (+Видео)

Яқинда Манғит иқтисодиёт коллежида тадбир ўтказилиб, унда Амударё туманида янгидан иш бошлаётган иқтисодий суд раислигига номзод Собиров Ўткиржон Низаматдинович жамоатчиликка таништирилди. Бу ҳақда "amunews.uz" хабар бермоқда.

Фаоллар йиғилишида судьялик лавозимига илк бор тавсия этилаётган номзодга жамоатчиликнинг розилигини олиш масаласи кўриб чиқилди. Туман фаоллари, тадбиркорлар ва депутатлар сўзга чиқиб, эндиликда судьялик лавозимига номзодларни танлаш ва тайинлаш жараёни янада демократлаштирилиб, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида судьялик лавозимига илк бор тайинланаётган номзодни туман ва шаҳар жамоатчилигига тавсия этиб, уларнинг фикри, розилиги олиниши ўз навбатида бўлғуси судьянинг одил судловни амалга оширишдаги масъулиятини ва жавобгарлигини янада оширишини таъкидладилар.

Йиғилишида жамоатчилик вакиллари судьялик лавозимига илк бор тавсия этилаётган номзодга ишонч билдириб, келгуси ишларида ривож тиладилар.

 

Бўлимлар