Халқабадда макарон, пластик ойна, эшиклар ва замонавий кийим-кечаклар ишлаб чиқарадиган цех ишга тушди

Халқабодда бўш турган "Халқабад платина" МЧЖга тегишли омборхона биносининг ўрнида "Baxtiyar konditer" корхонасига тегишли нон, макарон махсулотлари, пластик ойна, эшиклар ва замонавий кийим-кечаклар ишлаб чиқарадиган цехлар иш бошлайтди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Қорақалпоғистон Республикасидаги ишлаб чиқариш майдони 2 минг квадрат мертдан юқори бўлган 33 объектдан 21 тасида инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, шундан 11 объектни 2017 йилнинг охиригача, 10 тасини 2018 йилгача ишга тушириш режалаштирилган.

Бугунги кунда шуларнинг тўққизтаси иш бошлаган. "Baxtiyar konditer" корхонаси шу 9 объектнинг бири ҳисобланади. 200 миллион сўмлик инвестиция ҳисобига ишга туширилган бу корхонада ҳозирги кунда 12 фуқаро иш билан таъминланган.

Корхонада ойига 3 тонна макарон, 15 тонна нон, халқ талабига қараб кийимлар ва пслатик ойна, эшиклар ишлаб чиқаради.

Бўлимлар