Қўнғиротда бу йил Халқ таълими, тиббиёт бирлашмаси, молия бўлимида қандай ишлар амалга оширилди?

O’zLiDeP Қўнғирот туман Кенгаши томонидан Қўнғирот туман ҳокимияти кичик мажлислар залида депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Депутатлик гуруҳлари билан ишлаш сектор мудири П.Ансатбаев “KRuz.uz”га хабар берди.

Унда партиянинг туман кенгаши ходимлари, туман кенгаши депутатлари, тегишли муассаса раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этган йиғилишда асосан кун тартибидаги иккита масала бўйича Қўнғирот туманининг  2017 йил 9 ойлик якунлари бўйича бюджет параметрларини бажарилишини ўрганиш бўйича туман Молия бўлими бошлиғи Темур Аминовнинг ва  ҳудуддаги тиббиёт муассасаларини янада ривожлантириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва бугунги кун талаблари асосида жиҳозлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар бўйича туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Байрам Жуманиязовларнинг  ҳисоботлари эшитилди. 

Ҳисоботда қайд этилишича 2017 йил 9 ойида Қўнғирот тумани маҳаллий бюджетининг даромадлар тасдиқланган режаси 50 млрд 678,1 млн сўм, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1 млрд 306,7 млн сўмга ошиб, аниқланган режа 51 млрд 984,8 млн сўм миқдорида белгиланган бўлиб, ҳақиқатида 60 млрд 555,9 млн сўмга бажарилган, яъни 8,6 млрд сўмга ортиқ 116,5 % га бажарилган.

Халқ таълими соҳаси бўйича 2017 йил 9 ойи учун режа 39 млрд 808.6 млн сўм белгиланган, 39 млрд 788.7 млн сўмга  99,95 % га бажарилган.(туман маҳаллий бюджетининг 65,1 %ин ташкил этади) Соғликни сақлаш соҳаси бўйича 2017 йил 9 ойи учун режа 13 млрд 396.4 млн сўм белгиланган, 13 млрд 383.1 млн сўм  99,9 % га бажарилган. .(туман маҳаллий бюджетининг 22,18 %ин ташкил этади)

Қолаверса туманнинг  маҳаллий бюджетига тегишли бошқа соҳалар бўйича 2017 йил 9 ойи учун жами режа 7 млрд 197.4 млн сўм бўлиб белгиланган ва 7 млрд 190.3 млн сўмга яъни 99,9 % га бажарилган. Жами Қўнғирот тумани маҳаллий бюджетининг 11,91 % ин ташкил этишини қайд этди.

Бундан ташқари Қўнғирот туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Байрам Жуманиязовнинг ҳисоботида Қўнғирот туманида 1та тиббиёт бирлашмасига қарашли шифохона, 1та кўп тармоқли поликлиника, 5 та тез тиббий ёрдам  шаҳобчалари тиббий хизмат кўрсатиб келаётганлигини қайд этди.

Туманда тиббиёт хизмати радиуси 76 000 км2, шундан Устюрт платосида 38000 км2 ни ташкил этади. Туман тиббиёт бирлашмаси 285 та бюджет ҳисобидан даволаш ўрнига ва етарли шарт-шароитлар яратилган 10 та пуллик хизмат ҳисобидан даволаш ўрнига эга ҳамда “Қорақалпоғистон”, “Ёшлик” посёлкаларида 9 та койкадан иборат терапия бўлими филиаллари аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда.

Ҳозирги пайтда бирлашма балансида 272 дона тиббий асбоб-ускуналар мавжуд бўлиб, янада замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш чоралари кўрилаётганлигини айтиб ўтди.

Бугунги кунда туманда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш тез тиббий ёрдам хизматидан фойдаланишида қулайликлар яратиш мақсадида 7 та тез тиббий ёрдам шаҳобчалари (“Ақчулақ”, “Элобод”, “Олтинкўл”, “Оҳунбобаев”, “Қўнғирот”, “Хорезм” ва “Кўк-дарё”)  фаолият юритмоқда. 2017 йилга белгиланган режа бўйича Қўнғирот тумани тиббиёт бирлашмасига қўшимча 4 та янги тез тиббий ёрдам авто транспортлари билан таъминлаш керак бўлган бўлса, бугинги кунда 4 та янги тез  тиббий ёрдам авто транспортлари билан таъминланганлигини айтиб ўтди.

Йиғилишда юқоридаги  кўрилган масалалар бўйича O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг таклиф ва тавсиялари тингланиб, депутатлик гуруҳининг тегишли қарорлари қабул қилинди.  

Бўлимлар