Жорий йилда Қорақалпоғистондаги ОТМларга нечта талаба қабул қилади? (бакалавр)

2016 йил 25 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “2016/2017 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.

Президент қарорида таъкидланишича, иқтисодиёт тармоқлари ва секторларининг олий маълумотли мутахассислар билан амалда таъминланганлигини экспертизадан ўтказиб баҳолаш натижаларига кўра бакалавриат тайёрлашнинг 18 та янги мутахассислиги жорий этилишини назарда тутувчи олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари рўйхатига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Жорий йилдаги олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш квотасига кўра, бакалавр таълим йўналишига 57 907 нафар талаба қабул қилинади. Шуларнинг 19 120 нафари давлат грантида ва 38 787 нафари тўлов-контракт бўйича таҳсил олади. Ўтган йил билан солиштирсак, умумий қабул квоталар сони бўйича ўзгариш кузатилмаган. Бу ҳақда блогер Хушнуд Худайбердиев ўз сайтида хабар берган.


Қабул квотаси сони ўтган йилгига нисбатан камайган ОТМлар қуйидагича кўриниш олди:

1. Нукус давлат педагогика институти - 47 тага
2. Тошкент давлат стомотология институти Нукус филиали - 5 тага

Қолган ОТМларда кабул квотаси ўзгармади.

Қуйида Қорақалпоғистондаги ОТМга қабул квоталари билан танишишингиз мумкин.

1. Қорақалпоқ давлат университети - 1894 (670 бюджет +1224 контракт)

2. Нукус давлат педагогика институти - 1382 (430+952)

3. ТАТУ Нукус филиали - 165 (70+95)

4. Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали - 525 (165+360)

5. Тошкент давлат стомотология институти Нукус филиали - 50 (15+35)

6. Тошкент кимё-технология институти Қўнғирот бўлими - 100 (25+75)

7. Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиали - 210 (55 +155)

8. Ўзбекистон давлат санат ва маданият институти Нукус филиали - 38 (13+25)

2016/2017 йилги ўқув мавсуми учун Қорақалпоғистондаги ОТМларига жами 4364 талаба қабул қилинади. Шулардан 1443 нафари бюджет, 2921 нафари контракт асосида ўқишга қабул қилинади.

Бўлимлар