Бегис Темирбаев ҳақида 15 ҳақиқат

Қорақалпоқ эстрадасининг ёрқин юлдузи Бегис Темирбаев ҳақида нималарни биласиз? Karstars.uz сайти хонанда ҳақида 15 та ҳақиқатни эътиборингизга ҳавола этади.

1. Бегис Темирбаев 1978 йилнинг 29 июнь санасида Нукус шаҳрида таваллуд топган.

2. 1993 йили Қўнғирот туманидаги Менделеев номидаги (айни пайтда №2 сонли) мактабни тамомлаган.

3. 1997-2000 йилларда Қўнғирот тумани Маданият бўлимида бадиий раҳбар ва хонанда лавозимида ишлаган.

4. 2001-2005 йилларда Бердах номидаги ҚДУнинг Мусиқий таълим мутахассислигида таҳсил олди.

5. 2005-2007 йилларда ҚДУда Мусиқий таълим йўналиши бўйича магистратурада ўқиди.

6. Бугунги кунда “Айқулаш жулдизлари” миллий фолкльор ансабмлида хонанда сифатида фаолият юритмоқда.

7. Ижодини халқ қўшиқларини айтиш билан бошлаган.

8. 2000 йилда илк бора катта саҳнага чиққан.

9. 2000 йили Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенеси фахрий ёрлиғи билан тақдирланган.

10. 2009 йилда Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган.

11. Шу кунга қадар 60 дан ортиқ қўшиқлар куйлаган.

12. Клиплари сони эса 15 та.

13. Наврўз, мустақиллик ва бошқа байрамларда чиқиш қилиб келмоқда.

14. Бўш вақтларида кино кўришни авзал билади.

15. Севимли овқатлари қаторига палов ва мантини киритади.

Манба: www.Karstars.uz

Бўлимлар