Фурқат Юсупов: «Президент нутқидан сўнг ўзбек журналистикасида янги давр бошланди»

22 декабр куни Тошкентдан Нукусга қайтар эканман, тезроқ уйга бориб телевизор орқали Президентимизнинг мамлакатимиз парламентига Олий Мажлисга Мурожаатномасини эшитишга ошиқдим. Очиғини айтаман шу пайтгача 4 соат давом этган бирор бир кўрсатув, кино ёки хаттоки футболни ҳам бу қадар диққат билан кузатмаганман. Ҳатто сиёсатга унчалик қизиқмайдиган 17 яшар укам ҳам бу нутқни диққат билан кузатди. Зерикиш уёқда турсин ҳаттоки тушлик қилиш ҳам эсдан чиқиб кетди.

Президнетимиз ҳеч бир соҳани эътибордан четда қолдирмади. Айниқса Оммавий ахборот воситалари ҳақида гапирганларида юрак бошқача бўлиб кетди. “Нодавлат ОАВ, интернет сайтларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат жамғармасини тузиш мақсадга мувофиқ. Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ташкил этамиз», деган фикрлари кўплаб журналистларни хурсанд қилди десам, муболаға деган сўзга ўрин қолмаса керак. Ниҳоят журналистларни тайёрлайдиган алоҳида университет очилади.

Президентимизнинг ушбу нутқи бўлган санани журналистлар ҳали узоқ вақт яхши хотиралар билан эслаб юришлари аниқ. Балки бу кун Ўзбек журналистикасида янги даврнинг бошланиши сифатида тарих саҳифаларидан жой олар.

Фурқат Юсупов

Ёшлар иттифоқи Жамоатчилик билан алоқалар бўлими мудири, "KRuz.uz" сайти раҳбари

Бўлимлар