"Бу йил Қонликўлда ёшлар ва мода фестивалини ўтказмоқчимиз" - Мэлс Қосназаров

«KRuz.uz» сайти раҳбари Фурқат Юсупов Қонликўл тумани ҳокими Мэлс Қосназаров билан суҳбат уюштирди. 

Интервюдан сўнг ҳоким билан бирга туманда амалга оширилган лойиҳалар, қурилаётган корхоналар билан танишдик. 

Мэлс Идрисовичнинг бирга 2017 йилда очилган болалар дам олиш масканини бориб кўрдик. 

Дам олиш маскани очилиш маросими

«Маданият» маҳалла фуқоралар йиғини худудидан «ҚАНЛИКОЛ ФУТБОЛ АРEНА» хусусий корхонаси томонидан «Бахтли» дам олиш паркини ташкиллаштириш мақсадида туман ободонлаштириш бошқармасига 0,5 га ер майдони ажратилиб берилди. Ҳашар йўли билан халқимизнинг сайир этиш ва дам олиш паркининг бугинги кунда Виргин орчаси (можжевелник) ўтирғизилди. Шунинг билан бирга буйиртмачи туман ободонлаштириш бошқармаси сармояси ҳисобидан смета баҳоси 59,9 млн сўм бўлган 0,5 га ерга «Гранд строй ПИК Нукус» Маъсулияти чекланган жамияти томонидан қурилиш ишлари олиб борилди.

Дам олиш маскани ёнидан 3,9 га ер майдонига ҳар ҳил декоратив ва мевали дарахтлар экилди", дейди Мэлс Қосназаров.

Шунингдек ҳокимнинг айтишича, 2018 йилда туманда ёшлар фестивали ва мода фестивали ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Туман ҳокими билан уюштирилган суҳбатдан парчаларни кейинроқ яна эътиборингизга хавола этамиз.

Бўлимлар