"Ниҳол"ни деб биринчи марта самолётда учганман" - Женисбек Пиязов

Нукус шаҳрида жойлашган «Ёшлар маркази»да Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, опера ижрочиси – Женисбек Пиязов ва Қорақалпоғистон халқ жирави Жанибек Пиязов билан Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Қорақалпоғистон Республика Кенгаши қошидаги «Ёш репортёрлар» клуби аъзолари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ака-ука Пиязовлар модератор Фурқат Юсупов ва блогерларнинг саволларига жавоб қайтарди. Бу ҳақда Дилафруз Абдунабиева ўз блогида ёзди.

Ж.Пиязов учун энг эсда қоларли телефон қўнғироғи қайси бўлгани ҳақида айтиб ўтди.

"2007 йил “Ниҳол” муфокоти совриндори бўлганимни қўнғироқ қилиб айтишгани. У пайти ҳеч ким мени опера йўналишида тайёрланиб юришимни билмас эди. Чунки, мен 2-3 йил синфдан чиқмай тайёрланганман. Опера йўналишида иштирок этяпман, Республика босқичига ўтдим, деганимда ҳам унчалик эътибор беришмади. Мана, совриндор бўлдим. Шу куни биринчи марта самолётда учдим (кулади) ва айта оламанки, ўша кун ва ўша қўнғироқ ҳаётимда энг унутилмас воқеалардан бири сифатида муҳрланган".

Ислам Узакбергенов

«Нимага мумкин эмас?» Женисбек Пиязов реп айтгани ҳақида >>>

Бўлимлар