Қораўзакда 2017 йилда 44 млрд.сўмлик 95 лойиҳа ишга туширилди

Қораўзак туманини 2017 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали саноат маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, сервис ва хизмат кўрсатишни янада яхшилаш, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича манзилли Давлат дастурига киритилган 95 та лойиҳалар ишга туширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги «KRuz.uz»га хабар берди.

Мазкур лойиҳаларга қиймати 43 млрд. 809 млн. сўмлик инвестициялар жалб қилинди. Шунинг 20 млрд. 803 млн. сўми лойиҳа ташаббускорлари маблағи, 23 млрд. 6 млн.сўми эса тижорат банклари кредитларидир. Ушбу лойиҳаларнинг ишга туширилиши туфайли 635 та янги иш ўрни яратилди.

Бўлимлар