Грециядан қўй, Испаниядан эчки, Германиядан сигир ва Исроилча молхона. “Panaev farms” фермасининг режалари

Қораўзак туманига сафаримиз чоғида “Panaev farms” фермасига бориб, у ерда Президентимиз Каптива автомобилини совға қилган Алишер Қурбонов билан суҳбат уюштирганимиз ҳақида маълумот бериб ўтган эдик.

А.Курбанов ферманинг келгуси режалари ҳақида айтиб ўтди.

“Фермамизда 300 та заненская пародали эчки бор. Бу эчкилар 12-24 ойлик. Худо хоҳласа июнь ойидан бошлаб ҳар бир эчки кунига 5-6 литр сут бериши керак. Бу эчкиларни соғиш учун махсус ускуналар олиб келганмиз. Яъни эчкилар ускуна ёрдамида соғилади.

Яқинда Грециядан 300 қўй, Испаниядан 300 мурсияна эчкисини, Германиядан 620 та сигрни олиб келишни режалаштиряпмиз.

Фермамизда Исроил системасидаги молхона қурилади. Бугунги кунда фермамизда 20 дан ортиқ одам ишлайди. Шу йили фермерлар малакасини ошириш учун 1 ҳафталик ўқув семинарини ташкиллаштиришни ўйлаяпмиз. Бунда тушгача фермерлар теориядан дарс олишади, тушдан сўнг эса ана шу олган билимларини амалиётда қўллашади”, дейди Алишер Курбонов.

Фурқат Юсупов
Қораўзак туманидан

Шавкат Мирзиёев Германияда 11 йил ишлаб Қорақалпоғистонга қайтган докторга Каптива совға қилди

Шавкат Мирзиёев "Каптива" совға қилган Алишер Қурбонов Германияда қандай ишларда ишлаган?

Президент Каптива совға қилган Алишер Қурбонов нима учун Қорақалпоғистонга қайтди?

«Каптива сабаб эмас». Президентдан совға олган Алишер Қурбонов нима учун Қорақалпоғистонда қолгани ҳақида

Бўлимлар