Тахтакўпирда Агро комлекс қурилмоқда (фото)

Тахтакўпир туманига сафаримиз чоғида тумандаги "Қара-Ой" МФЙга бордик.

Бу ерда "Агро комлекс Қарақалпақстан" МЧЖ томонидан агрокомлекс қурилаётганини гувоҳи бўлдик. Ҳаво ҳарорати -5 градус бўлишига қарамасдан, қурувчилар ишни тўхтатишмаган.

Ўтган йилнинг 23 октябр куни 6 гектар майдонда қурилиши бошланган гўштни қайта ишлаш корхонаси шу йилнинг июль ойида фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

Бу корхона ичида колбаса цехи, ун ва шоли ишлаб чиқариш жойи бўлади. Бундан ташқари корхона ёнида янгидан кўллар очиляпти. 

Яқин орада ушбу агро комлекс ҳақидаги интервюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фурқат Юсупов
Тахтакўпир туманидан

Бўлимлар