"Пегас шоу" ҚВЗ чемпиони

Бердақ номидаги Қорақалпоқ мусиқали театрида "Қувноқлар ва зукколар" танловининг худудий босқичи бўлиб ўтди.

Танловда Республикамиздаги олий ўқув юртлари, яъни Бердақ номидаги ҚДУнинг "Жайхун", ТошПМИ Нукус филиалининг "Актив", ТАТУ Нукус филиалининг "ТАТУ", Тошкент Аграр университети Нукус филиалининг "Агро лайф" ва Тошкент санъат ва маданият институтининг Нукус филиалининг "Пегас шоу" жамоалари иштирок этиб, уч босқич бўйича беллашишди.

Танлов якунларига кўра "Пегас шоу" биринчи, "Жайхун" иккинчи, "ТАТУ" учинчи ўринларни эгаллашди. "Жайхун" ва "Пегас шоу" жамоалари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ярим финалга йўлланма олишган бўлса, "ТАТУ" жамоасида имконият сақланиб қолди.

Эслатиб ўтамиз, танлов ғолиби бўлган Тошкент санъат ва маданият институтининг Нукус филиали жамоаси бу йил танловда илк бора иштирок этди.

Фото манбаси: tatunf.uz

 

Бўлимлар