Тахиатошда танишини урган зўравон қўлга олинди

25 январь куни соат 15:00ларда Қорақалпоғистон Республикаси Таслак маҳалла фуқаролар йиғини Улуғбек кўчаси 70-уйда яшовчи, муқаддам судланган, 1975 йилда туғилган Р.Алламжаров уйида ўзаро жанжал оқибатида таниши, Тахиатош туманида яшовчи, Р.Матсапаевнинг  танасини турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Натижада Р.Матсапаев касалхонага ётқизилган.Р.Алламжаров қўлга олинган.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар