"Юмор-байги" ғолиблари аниқланди

Бугун Нукус шаҳридаги "Ёшлар маркази"да "Юмор байги" теле-танловининг финал босқичи бўлиб ўтди. Финалга тўрт нафар қизиқчи етиб келишди. "Юморбек" лойиҳаси бўлган теле-танловнинг ҳал қилувчи босқичида Махсет Ўтемуратов, Бегис Темирбаев ва Илҳам Саймановлар ҳакамлик қилишди. 

Танлов якунида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Икрам Абдикаликов Махсет Абдижамиловга танловни ўтказгани учун махсус фахрий ёрлиқни топширди.

Танлов якунига кўра ғолиблар рўйҳати билан танишинг.

4. Қурбанов Саламат (Нукус шаҳри)
3. Сатуллаев Саламат (Хўжайли тумани) 
2. Науризов Муҳаммед (Шўмоной тумани)
1. Сейдуллаев Юсуп (Шўмоной тумани)

Ғолибларга диплом, қимматбаҳо совғалар ҳамда "Муратбек мебел" МЧЖ ҳомийлигидаги махсус совринлар топширилди.

Фурқат Юсупов

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар