Алишер Алламбергенов "Баралмадим" қўшиғини ўғирлаганлар ҳақида қандай фикрда?

"Баралмадим" қўшиғини эшитмаганлар орамизда камдан кам топилса керак. Ушбу қўшиқ муаллифи Алишер Алламбергенов "Қарақалпақстан жаслари" газетасига берган интервюсида қўшиқни ўғирлаб айтган Қайрат Нуртас ва Воҳиджон Исоқовлар ҳақида қандай фикрда эканини айтиб ўтди.

"Саҳнадаги дўстларим ва қўшни республикалардан Қайрат Нуртас ва Воҳиджон Исоқов ўз йўналишида "Баралмадим"ни ижро этишгани кўпчилик тингловчиларнинг муносабатларига кўра, ёқимли дея олмайман. Мен бу жараённи халқлар дўстлиги, яъни халқлар орасидаги санъаткорларнинг тажриба алмашиши деб биламан", - дейди хонанда.

Бўлимлар