Ички ишлар вазири: 6 та профилактика инспекторлари ички ишлар органларидан бўшатилди

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ вазири профилактика инспекторларининг ота оналари билан учрашди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари Ш.Аюбов хабар берди.

Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири Айтбай Темирханов  содир қилиниши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларни дарвакт олдини олиш мақсадида олиб борилган профилактик ишлар натижасида 7871 шахс профилактик ҳисобга олиниб бугунги кунда ҳуқуқий тарбиявий ишлар олиб борилаётганлиги, ушбу амалга оширилган ишларда хизмат вазифасига сидқидилдан ёндошиб ўз касбининг фидойиси булган профилактика инспектори қатори уларни ватанпарварлик рухида тўғри йўлга тарбиялаган ота оналарининг хам катта хиссаси борлиги ҳакида гапириб ўтди.

Эришилган ютуқлар билан бир қаторда айрим профилактика инспекторлари томонидан ҳисобот даврида йўл қўйган камчиликлари ва бир неча бор тушунтириш якка тартибда олиб борилган тарбиявий ишларга қарамасдан ўзларига тегишли хулоса чиқармаганликлари учун 6 та профилактика инспекторлари ички ишлар органларидан бўшатилганлиги ачинарли холат эканлигини таъкидлаб ўтди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

 

Бўлимлар