Шўмонойдаги корхоналар махсулотларини Хитой, Германия, Нигерия, Хиндистон, Англия, Тайван ва Мянма мамлакатларига экспорт қилишмоқда

O’zliDeP Қорақалпоғистан Республикаси  Кенгаши томонидан Халқ депутатлари Шуманай туман Кенгашидаги партиянинг  депутатлик гуруҳи аъзолари иштирокида туманда 2017 йил Давлат дастурида белгиланган устувор вазифаларнинг амалга  оширилиши ва 2018 йил учун ишлаб чиқилган йириқ лойиҳалар хусусида туман иқтисодиёт ва ҳудудни комплекс ривожлантириш бўлими мудири Ажинияз Сейтжановнинг ҳисоботи тингланди.

Туманда чет эл инвестицияларини жалб қилиш ва маҳсулотларни экспортга чиқариш шунингдек, экспортёр кархоналарга қулай шароитлар яратиш мақсадида  йил давомида 223,4 минг АКШ доллар кўламида товарлар экспортқа чиқарилиши таъминланган. Тумандаги  4 та экспортёр корхоналар томинидан қизил мия илдизи экспортга чиқариб, товарлар Хитой,  Германия, Нигерия, Хиндистон, Англия Тайван ва Мянма мамлакатларига жўнатилган.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар