Президент ташрифидан сўнг Шўманай туманида қандай ишлар амалга оширилди?

O’zliDeP Қорақалпоғистан Республикаси  Кенгаши томонидан Халқ депутатлари Шуманай туман Кенгашидаги партиянинг  депутатлик гуруҳи аъзолари иштирокида туманда 2017 йил Давлат дастурида белгиланган устувор вазифаларнинг амалга  оширилиши ва 2018 йил учун ишлаб чиқилган йириқ лойиҳалар хусусида туман иқтисодиёт ва ҳудудни комплекс ривожлантириш бўлими мудири Ажинияз Сейтжановнинг ҳисоботи тингланди.

Президентимизнинг 2017 йил 20-21 январ кунлари Қорақалпоғистонга хизмат сафари давомида Шуманай туманига ташрифидан сўнг бугунги кунда 8 млрд 89 млн.сўм миқдоридаги 9 ижтимоий обьект фойдаланишга топширилди.

Жумладан, туманда замонавий маданий дам олиш маркази ташкил этиш учун «Ўзнефтегаз» компаниясининг кафиллиги билан ёш тадбиркор А.Аблезовга 10 йил муддатга  Миллий банкдан 4,995 млрд.сўм имтиёзли  (9%) кредит ажратилиб, «SHOMANAY ATRAKTSION» корхонасини ташкил этилди, парк учун 21 турдаги ускуналар Хитой мамлакатидан олиб келиб, ўрнатилди. Ҳозирги  кунда  паркда  250 нафар ишчи фаолият олиб бормоқда.

Ёш тадбиркор  Медетов Сейдабулла  Президентимиз билан бўлган учрашувда ўз маблағи ҳисобидан  китоб дўконин қуриш нияти борлигини айтганида, Президентимиз лойиҳани мақуллаб, “Маҳалла” жамғармаси ҳисобидан 500 млн.сўм маблағ ажиратилишини айтиб ўтган эди. Натижада лойиҳа қиймати 825 млн.сўм бўлган  “Китоблар олами” дўкони 2017 йил 19 август куни фойдаланишга топширилди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар