Қорақалпоғистонлик ёш журналистлар "Заковот кубоги" ғолиби

17-20 июл кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “Камолот” ёшлар оромгоҳида "Ёш журналистлар" медиа оромгоҳи бўлиб ўтди.


Унда Қорақалпоғистон Республикасидан 11 та ёш журналист иштирок этди.


Медиа оромгоҳнинг 3-куни "Заковот" кубоги ўйинлари ташкил этилди.


Мусобақада 11 та саволнинг 7 тасига аниқ жавоб йўллаган Қорақалпоғистон Республикаси ёш журналистлари ғолиб бўлиб, кубокни қўлга киритишди.



Фурқат Юсупов
Медиа оромгоҳдан

Бўлимлар