«Жалолиддин издошлари»да қайси жамоа ғолиб бўлди?

Қорақалпоқ давлат университетининг маданият саройида Қорақалпоғистон Республикаси шимолий-ғарбий ҳарбий округи  ва Қорақалпоқ давлат университети ўртасида «Жалолиддин издошлари» танлови ўтказилди. Танловга университетдан муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, иқтидорли, билимли талабалар қатнашишди ва 5 шарт бўйича беллашишди:

1-шарт. Саломлашиш

2-шарт. Жисмоний тайёргарлик

3-шарт. Ҳарбий ҳаётидан интермедия

4-шарт. Савол-жавоб

5-шарт. Аскар мактуби

Бўйича куч синашишди.

Бу танловда 1-ўринни 84 балл билан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг  «Турон арслонлари» жамоаси, 2-ўринни 78 балл билан шимолий-ғарбий ҳарбий округининг «Шимол бургутлари» жамоаси эгаллади ва қимматбаҳо савғалар ҳамда Диплом билан тақдирланишди.

 

Манба: karsu.uz

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар