Амударёлик ёшларни бўш иш ўринлари ярмаркасига таклиф этамиз

Туман ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими, туман фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, Бандликка кўмаклашиш маркази, Савдо-саноат палатаси туман бўлими, туманимиздаги касб-ҳунар коллежлари ва тижорат банклари ҳамкорлигида 2018 йил 7 март куни Амударё академик лицейида ёш тадбиркорлар, ҳунармандлар ва фермерлар томонидан ишлаб чиқарилган миллий маҳсулотлар кўргазмаси ўтказилишини маълум қиламиз.

“Ёшлар келажак бунёдкори”, “Халқимиз хизатида бўлиш ва юртимизнинг ривожланишига ҳисса қўшиш – катта бахт” мавзусида ўтказиладиган кўргазма доирасида бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳам ташкил қилинади.

Мазкур тадбирда туманимизда самарали иш юритаётган корхона ва ташкилотлар фаолияти билан яқиндан танишишингиз, бўш иш ўринлари, тижорат банклари томонидан ажратилаётган имтиёзли кредитлар ҳақида маълумот олишингиз мумкин.

Ҳурматли ёшлар!

Ўз тадбиркорлик фаолиятингиз ва бизнесингизни йўлга қўйиш, касб фаолиятингиз билан Ватанимиз равнақига ҳисса қўшиш истагида бўлсангиз, кўргазмага ташриф буюринг!

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Амударё туман Кенгаши.

Манба: amunews.uz

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар