ҚДУнинг "Karakalpak tourism" лойиҳаси Британиянинг "TRED" лойиҳасида иккинчи ўринни эгаллади

Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан Олий таълим муассасаларида "TRED" лойиҳаси ўтказилди.

Ушбу лойиҳада 65 та олий таълим муасассасининг жамоалари иштирок этди. Шуларнинг ичидан дастлаб 12 таси, кейинчалик эса 6 таси сайлаб олиниб иккинчи босқичга йўл олди. 

Шу йилнинг 1-2 март кунлари Тошкент шаҳрида иккинчи босқич бўлиб ўтди. Бу босқичда Бердах номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг магистратура бўлими мудири раҳбарлигидаги А.Гулимовнинг магистрлардан тузилган жамоаси ҳам иштирок этди ва Республика бўйича иккинчи ўринни эгаллади.

ҚДУ жамоаси танловда "Karakalpak tourism" лойиҳаси билан қатнашди. Университет таркибида тузиладиган бу лойиҳанинг мақсади Қорақалпоғистонда ички ва экотуризмни ривожлантириш ҳисобланади.

Жамоа аъзоси Сарбиназ Турешованинг маълумот беришича, тез орада ижтимоий тармоқларда "Kar tour" лойиҳаси иш бошлайди ва бу орқали улар туристларга Қорақалпоғистонга 1,3,5 кунлик сайёҳлик режаларини таклиф этишади. Эътиборга молик жиҳати уларда гидлар бепул хизмат кўрсатишади.

Университетда ўқиётган тарихчи, ареолог, таржимон ва чет тилларининг факултетининг  талабалари шу лойиҳа орқали амалиёт ўташади.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар