Амударё туманида 94 ёшли китобхон онахон бор

«Бой овул» маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари айни кунда маҳаллада истиқомат қилаётган кекса ёшдаги китобхонлар билан учрашиб,уларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишларини ва китобхонликни ривожлантириш бўйича таклифларини ўрганмоқдалар. Бу ҳақда "amunews.uz" хабар бермоқда.

Шу йилнинг 28-февраль куни маҳалла фуқаролар йиғини диний маьрифий ва маьнавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслахатчиси Фотима Дўсимбетова ва маҳалла фаоли, журналист Алламберган Жуманиёзовлар махаллада истиқомат қилаётган 94 ёшли китобхон онахон Ўтабика Полвонова билан учрашиб, суҳбатлашдилар ва унга китоб ҳамда вақтли матбуот нашрлари - газета-журналларни совға қилдилар.

Китобхон онахон Ўтабика Полвонова совға қилинган китоб ва газета журналлар учун катта миннатдорлик изҳор қилди ва китобхонларни кўпайтириш учун махалла кутубхонасини ташкил этиш зарурлиги ҳақида ўз фикрини билдирди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар