Нукусда Қозоғистоннинг Актобе вилоятининг кунлари бўлиб ўтади

Нукус шаҳрида Қозоғистоннинг Актобе вилоятининг кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда "inform.kz" хабар бермоқда. 

Қишлоқ хўжалиги ва маданий тадбирлари куз ойларига режалаштирилган.

Актобе вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасининг раҳбари Қусайин Сарсенбай ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бу йил вилоят ҳокими Бердибек Сапарбаевнинг топшириғи билан Ўзбекистон, унинг ичида Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрига борамиз. Унда қишлоқ хўжалиги ярмаркаси ташкиллаштирилади. Шунингдек маданият ходимлари концерт қўйишади. Ҳамкасблар товар айланмасини орттириш учун ҳамкор излашади. Икки юрт ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга бағишланган тадбирлар куз ойларида ўтказилади", дейди Кусайин Сарсенбай.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар