Амударёда 1 кунда 115 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланма берилди (Фото+видео)

7 март куни Амударё туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман Бандликка кўмаклашиш маркази, туман тижорат банклари, туман Давлат Солиқ инспексияси, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва таморқа ер эгалари Кенгаши, “Ҳунарманд” уюшмаси ва туман Ягона дарча маркази билан биргаликда "Ёшлар - келажак бунёдкори", "Халқимиз хизматида бўлиш ва юртимиз ривожига ҳисса қўшиш - катта бахт" мавзуларида ёш тадбиркорлар, ҳунармандлар ва фермерлар томонидан ишлаб чиқарилган миллий маҳсулотлар савдо кўргазмаси ва ёшларни янги иш ўринлари билан таъминлаш бўйича меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Тумандаги барча корхона ва ташкилотларнинг 210 га яқин бўш иш ўринлари иштирокидаги меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Меҳнат ярмаркаси давомида 115 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланма берилиб, шулардан 56 нафари ёшлар, 13 нафари коллеж битирувчилари ва 21 нафарини хотин-қизлар ташкил қилади.

Кўргазмада 36 нафар ёш тадбиркорлар, ҳунармандлар ва фермерлар ўзларининг ишлаб чиқарган маҳсулотлари билан иштирок этди.

 

 

 Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар