6 март куни Қонликўлда юк автомашинаси 3 фуқарони уриб юборди, улардан бири вафот этди

Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл туманида 6 март куни соат 03.00ларда Самарқанд тумани Даштакиболо қишлоғида яшовчи, “Акмал” МЧЖ ҳайдовчиси, 1985 йилда туғилган Ш.Исмоилов ўзининг бошқарувидаги “Volvo” юк автомашинасини “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” йўлининг 847-км.да ҳайдаб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган уч нафар пиёдаларни уриб юборган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси  хабар бермоқда.

Натижада О.Камалов жароҳат олиб воқеа жойида ва П.Жолдасов касалхонага келтирилганида вафот этганлар, Б.Хожантаев касалхонага ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан тергов  ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар