Қорақалпоғистонлик дзюдочи Чехиядаги Европа очиқ чемпионатида чемпион бўлди

Амударё тумани спорти юлдузларидан бири, дзю-до кураши бўйича Қорақалпоғистон, Ўзбекистон чемпионатлари ҳамда бир неча марта халқаро турнирлар ғолиби, Қорақалпоқ Давлат Университети талабаси, дзю-до кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шарофиддин Болтабоев яна бир нуфузли мусобақа ғолиби бўлди. Бу ҳақда "amunews.uz" хабар бермоқда.

2018 йилнинг 2-4 март кунлари Чехия Pеспубликаси пойтахта Прага шаҳрида, дзю-до кураши бўйича катталар ўртасида бўлиб ўтган Европа кубоги очиқ биринчилиги мусобақаларида ўзининг жаҳонда энг кучли дзю-до курашчиси эканлигини намоён этди.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон Pеспубликаси терма жамоаси сафида, 81 килограмм вазн тоифасида гиламга чиқиб, Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Шарофиддин Болтабоев фахрли 3-ўринни эгаллаб, мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар