Қораўзакда субвенциянинг ҳиссаси 48 фоиздан 42 фоизга камайди

Бу ҳақда Халқ депутатлари Қораўзак туман Кенгашидаги O‘zLiDeP  депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.  

Йиғилишда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси масъул ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳ ва Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари туман молия бўлими раҳбари Д.Пирниязованинг ҳисоботини эшитди.   

Ҳисоботда таъкидланганидек, туманда  маҳаллий бюджет параметр кўрсаткичи 12 млрд. 407,6 млн.  сўм миқдорида белгиланган бўлиб, ҳақиқий тушум 13 млрд. 259,8 млн. сўмни ташкил этган. Натижада бюджетнинг дароматлари режаси 106 фоизга,  ҳаражатлар эса, 41 млрд. 194,7 млн.  сўмга, яъни 102 фоизга ортиғи билан бажарилган.

– Маҳаллий бюджет даромадларини кенгайтириш, ҳудудларни субвенциядан чиқариш бўйича ишлаб чиқилган Дастурга мувофиқ, йил якунида бюджетдан олинадиган субвенция ҳиссасини 48 фоиздан 42 фоизга камайтиришга эришдик, – дейди Д.Пирниязова. – Шунингдек, туманда саноат, қишлоқ хўжалиги ва сервис хизматларини кўрсатишга ихтисослашган 95 корхона ташкил этиш ҳамда 18 корхонани молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш режаси тўла-тўкис амалга оширилди. Бу каби корхоналарнинг ишга тушиши ҳамда уларни модернизациялаш ҳисобидан, маҳаллий бюджетга 781,2 млн. сўм қўшимча даромад ундирилди.

Йиғилишда ишчи гуруҳ аъзолари ва депутатлар туман молия бўлими раҳбари ҳисоботи бўйича ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар