Нукусда 3 мингга яқин ёшлар ўртасида марафон мусобақаси бўлиб ўтди

17 март куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 21 март – Умумхалық “Наврўз” байрами муносабати билан 16-30 ёш ўртасида 3 босқичда “Спорт халқнинг ўзига ишончини оширувчи, жипслаштирувчи жабҳадир, унинг ўзи эмас, албатта, ундаги ғалабалар миллатни ғурурлантиради” – шиори остида “Ёшлар марафони” мусобақаси бўлиб ўтди ва унда 3 мингга яқин ёшлар қатнашди.

Мусобақа 3 босқичда бўлиб;

1-босқич, 2018 метр масофада бўлиб, старт ҚДУ қошидаги 3-сонли академик лицейида бошланиб Нукус амфитеатригача,

2-босқич, 3 километр масофада бўлиб, старт Ҳасирати эсталигидан бошлаб Нукус амфитеатригача,

3-босқич, 21 километр масофада бўлиб, старт Нукус шаҳрида Орақ балға кичик айланмадан Нукус амфитеатригача масофа.

Марафонга 10-11 синф мактаб ўқувчилари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, Олий таълим муассасалари талабалари орасида ҳамда маҳалладаги уюшмаган ёшлар орасида бўлиб ўтди.

“Ёшлар марафони” ғолибларига Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан тайёрланган диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Фурқат Юсупов тайёрлади
Расмлар муаллифи Махсет Абибуллаев

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар