Кегайлида спорт мактаб мураббийи бир йигитни уриб ўлдириб қўйди

Кегейли туманида 19 март куни соат 14.00ларда А.Мамбетназаров кўчаси 25-уйда яшовчи, 1-сонли спорт мактаби мураббийи, 1996 йилда туғилган М.А. Актуба ОФЙ ҳудудида ўзаро жанжал оқибатида 1992 йилда туғилган Р.И.ни танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Натижада Р.И касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. М.А қўлга олинган.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz



Бўлимлар